Линклар

Сурия президенти Башар ал-Ассад Ғарбнинг мамлакат ички ишларига аралашиши фожеали оқибатларга етаклаши ҳақда огоҳлантирди.

Британияда чиқадиган "Sunday Telegraph" гаезтаси мухбири билан суҳбатда Ассад Ғарбнинг Сурия ички ишларига аралашуви Яқин Шарқни ер билан яксон қиладиган даражада фалокат зилзилага етаклайди, деб таъкидлади.

“Яна бир Афғонистонни ёки яна ўнта Афғонистонни хоҳлаяпсизми?”, - деган Ассад.

Айни пайтда Хомс шаҳрининг Баба Амро мавзесида рўй берган тўқнашувда 20 нафар суриялик аскар нобуд бўлган, 53 нафари яраланган.
XS
SM
MD
LG