Линклар

Қирғизистонликлар 2010 йил апрелида Қурмонбек Бакиевни ҳокимиятдан ағдарган қўзғолонлардан бир ярим йил ўтиб илк бор бугун президентлик сайловларида овоз бермоқда.

Сайловда 16 номзод беллашмоқда. Асосий кураш бош вазир Алмаз Атамбаев, Ата Журт етакчиси Қамчибек Ташиев ва парламентнинг собиқ раиси Адахан Мадумаровлар ўртасида кечиши айтилган.

Муваққат Президент Роза Ўтинбоева қайта сайланиш учун номзодини қўймаган.

МСК маълумотларига кўра, соат 12 гача сайловчиларнинг 584 899 нафари ёки 19,29 фоизи овоз бериб бўлган.

Ҳозирча Қирғизистон бўйича Чуй вилоятидан бўлган сайловчилар фаоллик кўрсатмоқда, Ўш шаҳри сайловчилари эса энг пассив иштирокчилар бўлиб қолаяпти.
XS
SM
MD
LG