Линклар

Туркия шарқида юз берган кучли зилзиладан бир хафта ўтиб, қутқарув ишлари тугалланди.

Шу кунга қадар 180дан зиёд одам вайроналар орасидан қутқариб олинди, аммо юзлаб одамлар бедарак кетишган ва омон қолганларни топишга энди умид қолмаган.

Туркия шарқидаги Эронга чегарадош Ван вилоятда 7,2 балл куч билан 23 октябр куни юз берган зилзиладан ҳалок бўлганлар 590дан ошди.

Минглаб киши бошпанасиз қолди. Зилзила эпимаркази Ван вилоятининг Табанли шаҳарчасида бўлган.
XS
SM
MD
LG