Линклар

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб ўтказилаётган президентлик сайловида маҳаллий вақт билан соат 16.00 гача сайловчиларнинг 40 фоизидан кўпроғи овоз бериб бўлган.

Ҳозирча Қирғизистон бўйича Норин ва Чуй вилоятидан бўлган сайловчилар фаоллик кўрсатмоқда, Ўш шаҳри сайловчилари эса энг пассив иштирокчилар бўлиб қолаяпти.

Аҳолисининг сони 5 миллион 300 мингни ташкил этадиган Қирғизистонда президентликка 16 номзод даъвогарлик қилмоқда.

Асосий кураш бош вазир Алмаз Атамбаев, Ата Журт етакчиси Қамчибек Ташиев ва парламентнинг собиқ раиси Адахан Мадумаровлар ўртасида кечиши айтилган.

Муваққат Президент Роза Ўтинбоева қайта сайланиш учун номзодини қўймаган.

Ўтинбоева ўтган йил июн ойида ўтказилган референдум натижасида муваққат президент этиб сайланган ва унинг ваколат муддати шу йил 31 декабрда тугайди.

Қирғиз Конституциясига кўра, бир шахс фақат бир марта олти йиллик муддатга сайланиш ҳуқуқига эга.
XS
SM
MD
LG