Линклар

БМТ бош котиби Исроилни босиқликка чақирди


БМТ бош котиби Бан Ги Мун Исроил ҳудудлари Ғазо минтақасидан туриб ракеталардан ўққа тутилганини қоралар экан, Исроилни имкон қадар босиқ бўлишга чақирди.

Ракета ҳужуми оқибатида 9 фаластинлик ва бир исроиллик нобуд бўлди.

БМТ Бош котибининг баёноти шанба куни бошланган ракета ҳужумлари ҳамда Исроилнинг якшанба кунги ҳаво зарбасидан сўнг янгради. Исроил ҳаводан берган зарбадан Ғазода бир жанггари ўлди.

Исроил ҳаводан зарба беришидан бир неча соат муқаддам “Исломий жиҳод” гуруҳи Миср воситачилигида эришилган тинчлик келишувига риоя қилажаги тўғрисида ваъда берган эди.
XS
SM
MD
LG