Линклар

НАТО Ливиядаги амалиётларини бугун тўхтатади


НАТОнинг Ливиядаги амалиётлари бугун якунига етади.
Бу ҳақдаги қарор ҳарбий альянс кенгашининг жума кунги мажлисида қабул қилинган эди.

Пайшанба куни эса, БМТ Хавфсизлик кенгашининг шу масаладаги қарори қабул қилинган эди.

“Вазифамизни бажардик ва бир ҳафта олдин НАТОнинг элчилар йиғинида Ливиядаги ҳарбий амалиётларни шу ой оҳирида тугатиш ҳақида қарор қабул қилинганди”,- деди жума куни Шимолий Атлантика Ҳарбий Алянси раҳбари Андерс Фог Расмуссен.

Иттифоқчи кучларнинг Ливиядаги ҳужумлари март ойида, БМТ томонидан берилган мандат асосида, тинч аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида бошланганди.
XS
SM
MD
LG