Линклар

logo-print

АҚШ элчихонасига ҳужум қилган шахс сўроқ қилинди


Сараево шаҳрида якшанба куни АҚШнинг Босния ва Герцеговинадаги элчихонасига жума куни ҳужум қилган шахс -Мавлид Йасаревич сўроқ қилинди.

Адвокати Санад Дуповичнинг айтишича, Мавлид Йасаревич сўроқ давомида жиноятни амалга оширишга мустақил равишда, шерикларсиз тайёргарлик кўрганини айтган.

Маҳаллий радиога берган интервьюси давомида адвокатнинг айтганларига қараганда, мижозининг “эс-ҳуши жойидамас” ва шунинг у тиббиёт ходимлари кўригидан ўтиши лозим.

Маълум бўлишича, Йасаревич Сараевога Сербиядан келган ва АҚШ элчихонасига қарата ўт очган пайтда полиция томонидан яраланиб, қўлга олинган.

Ҳужумга алоқадорликда гумон қилиниб, Сербия жанубида радикал исломчи гуруҳнинг аъзолари эканлиги айтилаётган 15 киши қўлга олингани тўғрисида шанба куни хабар қилинган эди.
XS
SM
MD
LG