Линклар

Европа Хитойдан ёрдам кутмоқда


ХХР раиси Ху Цзиньтао давлат ташрифи билан Австрияга келди.

Ўтган ҳафтада Евро пул бирлиги ҳудудига кирувчи давлатлар раҳбарлари Хитойни Европа молиявий барқарорлик жамғармасини шакллантиришда иштирок этишга даъват қилган эдилар.

Жамғарма раҳбари Клаус Реглинг куни кеча Пекинда бўлиб хитойлик ҳамкорларидан Евро ҳудудидаги молиявий бўҳронни бартараф этиш учун 100 миллиард ажратишларини сўраган эди.

Хитой Евро ҳудудига кирувчи давлатлар раҳбарлари пайшанба куни Брюсселда бўҳрондан чиқиш юзасидан чоралар тўғрисида эришган келишувни олқишлади. Бироқ Пекин Европа муаммоларини ечишда ўзининг иштироки тўғрисида очиқ баёнот бермади.

Ху Цзиньтао Австрия сафаридан сўнг “Катта йигималик”ка кирувчи давлатлар раҳбарларининг 3 ноябр куни Франциянинг Канн шаҳрида очилажак учрашувида қатнашади.
XS
SM
MD
LG