Линклар

logo-print

Туркияда қутқарув ишлари тўхтатилди


Туркияда ўтган ҳафтада содир бўлган кучли зилзиладан сўнг бошланган қутқарув ишлари тўхтатилди.
Қутқарувчилар фикрича, эндиликда вайроналар остида тирик қолганлар йўқ.

Ван ва Эржиш шаҳарларида қайта тиклаш имконсиз бўлган турар-жой бинолари ва бошқа иморатлар батамом суриб ташланмоқда.

Расмий маълумотларга қараганда, зилзила қурбонлари сони 596 нафарга етди. Бир неча ўн киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.
Бошпанасиз қолган минглаб одам чодирларга жойлаштирилган.

Хабарларга қараганда, иссиқ кийим-кечак, кўрпа-тўшак ва кундалик эҳтиёж ашёлари етарли эмас.
Турли давлатлар Туркияга инсонпарварлик ёрдами кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG