Линклар

logo-print
Ўтган хафта Яманда ўғирлаб кетилган ўзбек шифокори озод этилган. Франс пресс агентлиги бу ҳақда Яман соғлиқни сақлаш расмийларига таяниб хабар қилди.

"Музокарачилар шифокорни ўғирлаган қабила вакиллари билан сўзлашувда муваффақиятга эришдилар. Ҳозир шифокор Санага олиб келинди, у ердан Ҳаж зиёратини адо этиш учун Маккага учиб кетади”, - деб айтган ўзбек шифокорининг ҳамкасби Абдуллоҳ Улайми.

Шабавада ўзбек врачи Ал Авамра қабиласи тарафидан ўтган хафта ўғирлаб кетилгани хабар қилинганди. Айрим манбааларда унинг исми Воҳид Роф, бошқа манбааларда Воҳидов экани таъкидланганди.

Ўзбек шифокорининг рафиқаси билан пойтахт Санаадан таксида Ҳаж сафарига кетаëтган пайтда ўғирлаб кетилгани айтилмоқда.

Яманда собиқ иттифоқ, хусусан Марказий Осиё давлатларидан кўплаб мутахассилар ишлашади.
XS
SM
MD
LG