Линклар

Атирауда портлашлар содир этилди


Қозоғистоннинг Атирау шаҳри пойтахт Остонадан 2500 километр ғарбда жойлашган

Қозоғистоннинг Атирау шаҳри пойтахт Остонадан 2500 километр ғарбда жойлашган

Қозоғистоннинг Каспий соҳилидаги Атирау шаҳрида бугун кетма-кет икки портлаш рўй берди.

Кучли бўлган бу портлашни биринчиси бугун эрталаб 9.30 да вилоят ҳокимлиги биноси ёнида рўй берди.

Орадан беш дақиқа ўтиб, вилоят прокуратурасидан унча узоқ бўлмаган аҳоли яшайдиган уй ёнида иккинчи портлаш содир бўлди.

Иккинчи портлаш ҳудкуш кимса тарафидан содир этилгани ва портлашни содир этган одамдан бошқа инсоний талофатлар ва жароҳатланганлар бўлмагани айтилмоқда.

Бу Қозоғисонда сўнгги ойларда содир этилган иккинчи худкушлик амалиётидир.

Вилоят прокуратураси Атирау шаҳрида иккита портлаш содир этилганини ва иккинчи ҳодиса худкушлик амалиёти эканини тасдиқлади. Прокуратура ушбу ҳодисалар юзасидан жиноий иш очган.
XS
SM
MD
LG