Линклар

Исроилнинг ЮНЕСКОдаги вакили Фаластиннинг ушбу ташкилотга аъзо сифатида қабул қилинишига муносабат билдирди.

"Бу қарор ЮНЕСКО учун фожеадир. Бу ташкилот илм-фанни ривожлантириш билан шуғулланиши керак, илмий фантаситика билан эмас", - деди исроиллик дипломат.

ЮНЕСКОнинг Парижда ўтган 36инчи конференциясида Фаластинни ташкилотга аъзо этиб қабул қилиш қарори маъқулланди.

АҚШ ва Исроил бунга кескин эътироз билдираётган эди.

ЮНЕСКОга аъзолик Фаластин ҳукуматига бу ташкилот билан воситачиларсиз иш юритиш имконини беради.
XS
SM
MD
LG