Линклар

Ўзбек дзюдочиси чемпион бўлди


Россиянинг Тюмень шаҳрида дзюдо бўйича мутлақ вазн тоифасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Абдулла Тангриев жаҳон чемпиони бўлди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзАга кўра, Пекин Олимпиадаси совриндори Абдулла Тангриев 27 нафар энг кучли полвонлар иштирокида ўтказилган эркаклар ўртасидаги беллашувларда украиналик Кирилл Белецкийни, франциялик Матью Торелни, япониялик Хироки Ташиямани, ярим финалда Жанубий Корея вакили Ким Сун Минни мағлубиятга учратган. Ҳал қилувчи курашда эса, дзюдо бўйича Европа чемпионати совриндори венгриялик Барна Бор устидан соф ғалаба қозониб, жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритган.
XS
SM
MD
LG