Линклар

Карзай Зардорий билан Истанбулда учрашади


Афғонистон ва Покистон президентлари Ҳамид Қарзай ва Осиф Али Зардорийлар бугун Истанбулда Туркия президенти Абдулла Гул воситачилигида сўзлашувлар ўтказади.

Туркия расмийлари икки президент учрашуви Афғонистон билан Покистон ўртасидаги ўзаро ишончсизликнинг ўртадан кўтарилишига ҳамда томонларнинг бир-бировларини жанггариларни қўллаб-қувватлашда айблашдан воз кечишларига ёрдам беради, деб умид қилмоқда.

Кобул кейинги вақтларда Покистон разведкасини толибларни ҳамда “Толибон” ҳаракати билан боғлиқ эканлиги айтиладиган Ҳаққоний гуруҳини қўллаб-қувватлаётганликда айблаб келади.
XS
SM
MD
LG