Линклар

БМТ Ливияни қуролларни йиғиб олишга чақирди


БМТ Хавфсизлик кенгаши Ливия раҳбариятига бу мамлакатда бўлиб ўтган фуқаролар қарама-қаршилиги давомида ҳамда Муаммар Қаддафий ҳокимиятдан четлатилганидан сўнг талон-тарож қилинган қурол-аслаҳанинг тарқалиб кетиши олдини олиш чақириғи битилган резолюция қабул қилди.

Ҳужжатда фуқаролар қўлидаги қуроллар экстремистик ташкилотлар, хусусан, “Ал-Қоида” жанггарилари қўлига тушиб қолишидан ташвиш билдирилган.

Хавфсизлик кенгаши, шунингдек, Триполини мамлакатдаги кимёвий қуроллар заҳирасини батамом йўқ қилишга, бу мақсад учун ҳорижий мутахассисларни жалб этишга чақирди.

Ливия янги раҳбарияти душанба куни кимёвий қуролни мамлакатда ушлаб туришдан манфаатдор эмаслиги тўғрисида баёнот берди.
XS
SM
MD
LG