Линклар

Ливия Ўтиш даври бош вазири сайланди


Ливия миллий ўтиш даври кенгаши Ўтиш даври бош вазири лавозимига Абдул Раҳим ал-Кибни сайлади.

Кенгашнинг 51 аъзоси Ўтиш даври бош вазири лавозимига номзоди кўрсатилган 5 кишига овоз берди ва электроника муҳандиси бўлиб ишлаб келган Абдул Раҳим ал-Киб 26 овоз олиб ғолибликни қўлга киритди.

Абдул Раҳим ал-Кибни бундан бир ҳафта муқаддам Ливия озодлиги эълон қилингач истеъфога чиққан муваққат ҳукумат бош вазири Маҳмуд Жибрил ўрнини эгаллайди.

Кенгаш тарқатган баёнотда айтилишича, сакиз ой ичида ялпи сайловлар ўтказилади ва сайлов натижалари ўлароқ Ливиянинг кўппартиявийлик асосидаги парламенти –Миллий конгресс шакллантирилади.
XS
SM
MD
LG