Линклар

logo-print

АҚШ UNESCOга тўлайдиган бадалини тўхтатади


Фаластин БМТнинг таълим, фан ва маданият ташкилоти (UNESCO) га 31 октябр куни аъзо давлат сифатида қабул қилинишига жавобан АҚШ тилга олинган ташкилотни молиялашни тўхтатажагини эълон қилди.

1990 йиллардан буён амал қилиб келаётган қонуний чекловларга биноан Исроил билан тинчлик шартномасига эришилмагунича, БМТнинг Фаластинни аъзо давлат сифатида тан олган ҳар қандай идорасига молиявий ҳисса қўшиш тақиқланган.

АҚШнинг UNESCOга тўлайдиган йиллик бадали 70 миллион доллар бўлиб, бу маблағ мазкур халқаро ташкилот йиллик бюджетининг қарийб тўртдан бир қисмидир.

Фаластинни UNESCOга аъзо давлат сифатида қабул қилиш масаласи юзасидан овоз беришга 31 октябр куни 195 давлат вакили қатнашди. 107 давлат розилик берди, 14 давлат қарши овоз берди. 52 давлат эса, холис қолди.
XS
SM
MD
LG