Линклар

Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси 31 октябр куни “Бухоро” халқаро аэропортининг янги терминалини ишга туширди.

Авиакомпания матбуот хизмати маълумотига кўра, янги йўловчи терминалининг қиймати 14,6 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Замонавий қулайликларга эга бўлган терминал соатига 400 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга экани айтилмоқда.

Шу кунга қадар “Бухоро” аэропорти соатига 135 йўловчига хизмат кўрсатиб келган.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, 2011 йилнинг тўққиз ойи давомида 1914 та самолёт “Бухоро” аэропортига қўнган ва ундан ҳавога кўратилган. Аэропорт 74 минг йўловчига хизмат кўрсатган.
XS
SM
MD
LG