Линклар

logo-print

Грецияда ислоҳотлар бўйича референдум ўтказилади


Греция Бош вазири Г. Папандреу.

Греция Бош вазири Г. Папандреу.

Греция Бош вазири Георгиос Папандреу молиявий ёрдам хусусида Греция ва Европа Иттифоқи ўртасида эришилган келишув бўйича референдум ўтказилишини эълон қилди.

Ўтган ҳафта евро ҳудудига аъзо давлатлар раҳбарлари Афина ҳукуматига кўрсатилаётган ёрдам доирасида Грецияга 130 миллиард евро миқдорида маблағ ажратиш ва бу мамлакат қарзларининг 50 фоизидан воз кечишни ўз ичига олувчи режани қабул қилган эди.

Папандреу Европа лидерлари талаб қилаётган ислоҳотларни амалга оширишда кўпроқ сиёсий дастакка эришиш учун референдум ўтказилишини баён қилди.

Бош вазир референдум қачон ўтказилишини эълон қилмади.

Грецияда сўнгги 40 йил давомида атиги бир марта референдум ўтказилган.
XS
SM
MD
LG