Линклар

logo-print
Туркиянинг Эрзурум аэропортида Қирғизистонга қарашли самолёт Грузиянинг самолёти билан тўқнашиб кетди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Қирғизистон самолёти қўнаётган пайтида учиш йўлагида турган Грузия самолётига тегиб кетган.

Авария пайтида Грузия самолёти бортида одам бўлмаган.

Бироқ самолётга жиддий шикаст етган.

Хабарларга кўра, тўқнашув қирғизистонлик учувчи йўл қўйган хатолик сабабли рўй берган.

Қирғизистон ва Грузия самолётлари Эрзурумга кучли зилзиладан азият чеккан аҳолига ёрдам юклари олиб борган.

Ҳозир воқеа жойида махсус комиссия текширув олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG