Линклар

logo-print

Атамбаев: АҚШ базаси Қирғизистонга хавф туғдиради


Қирғизистоннинг янги президенти А. Атамбаев.

Қирғизистоннинг янги президенти А. Атамбаев.

Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Алмазбек Атамбаев АҚШнинг Қирғизистондаги ҳарбий базаси мамлакат учун хавф туғдириши сабабли 2014 йилда ёпилиши лозимлигини баён қилди.

Якшанба кунги президент сайловида 60 фоиздан кўп овоз олган Атамбаев айни пайтда Қирғизистон Манас аэропортини 2014 йил ўртасигача АҚШ ҳарбийларига ижарага бериш тўғрисидаги шартномага риоя қилишини урғулади.

АҚШ ўз ҳарбийларини Афғонистонга ташлаш ва уларга зарурий юкларни етказишда 2001 йилдан бери Манас аэропортидан фойдаланиб келади.

Россия ҳам Қирғизистонда ҳарбий базага эга. Бироқ Атамбаев Россия базаси тўғрисида ҳеч нарса демади.
XS
SM
MD
LG