Линклар

Пекинда Ўзбекистон-Хитой делегациялари учрашди


Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Р. Азимов.

Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Р. Азимов.

Пекинда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг илк йиғилиши бўлиб ўтди.

Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, йиғилиш охирида икки томонлама ҳамклорликка оид қатор ҳужжатлар имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов ва Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси Мэн Цзянчжу бошчилигидаги делегациялар учрашувида савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, маданий-гуманитар, хавфсизлик, транспорт, илм-фан, юқори технологиялар, телекоммуникация, қишлоқ хўжалиги, туризм ва спорт соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинган.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, мазкур учрашув Ўзбекистон президентининг 2011 йил апрелида Пекинга сафари чоғида Хитой раҳбари Ху Цзинтао билан эришган келишуви доирасида амалга ошган.

Тошкентдаги Хитой элчихонаси маълумотига кўра, 2010 йилда Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 2,48 милиард АҚШ долларини ташкил қилган.

2011 йил биринчи ярмида икки томонлама савдо ҳажми 6,5 фоизга кўпайган.
XS
SM
MD
LG