Линклар

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ва Покистон Президенти Осиф Али Зардорий Истанбулда туркиялик ҳамкасби Абдулла Гул билан учрашди.

Айни пайтда Афғонистон ва Покистон армияси қўмондонлари ўртасида маслаҳатлашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувлар Истанбулда 2 ноябр куни Афғонистонга бағишланган халқаро анжуман бошланиши арафасида уюштирилди.

Афғонистон расмийлари Покистон разведка хизматини Толибон жанггариларини қўллаб-қувватлаётганликда айблаган.

Покистон бу айбловларни рад қилиб келади.

Афғонистон ҳукумати номидан толиблар билан музокара қилиб келган Бурҳониддин Раббоний сентябр ойида суиқасд қурбони бўлганидан кейин Афғонистон Покистон билан музокараларни тўхтатиб қўйди.

Афғонистонга бағишланган халқаро анжуманда Ҳиндистон, Франция ва Германия Ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, бошқа давлатлар вакиллари, жумладан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG