Линклар

Исломий гуруҳ Қозоғистондаги портлаш масъулиятини ўз зиммасига олди


“Катийба Жунд ал-Халифат” исломий гуруҳи Қозоғистон ғарбида амалга оширилган портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Гуруҳнинг иддаоси экстремистик гуруҳлар ўз фаолияти тўғрисида маълумотлар тарқатадиган Кавказцентр интернет сайти орқали эълон қилинди.

31 октябр куни Атирау шаҳрида рўй берган портлашлар оқибатида бир киши нобуд бўлган.

Гуруҳ портлаш худкуш шахс томонидан амалга оширилгани тўғрисидаги маълумотни рад қилди.

Қозоғистонда динни чекловчи янги қонунлар қабул қилгани боис “Катийба Жунд ал-Халифат” гуруҳи президент Нурсултон Назарбоев ҳукуматига таҳдид қилган.
XS
SM
MD
LG