Линклар

Канада ҳам UNESCOга бадал тўламайдиган бўлди


АҚШ Фаластин БМТнинг таълим, фан ва маданият ташкилоти (UNESCO) га 31 октябр куни аъзо давлат сифатида қабул қилинишига жавобан тилга олинган ташкилотни молиялашни тўхтатажагини эълон қилиши ортидан Канада ҳам UNESCOга аъзолик бадалини тўлашни тўхтатишини маълум қилди.

Канада ташқи ишлар вазири Жон Бэрдга кўра, UNESCOнинг ўз сафларига Фаластинни қабул қилиши Яқин Шарқ тинчлик жараёнига ҳисса қўшмайди.
Канада UNESCOга йилига 10 миллион доллар ўтказар эди.

Фаластинни UNESCOга аъзо давлат сифатида қабул қилиш масаласи юзасидан овоз беришга 31 октябр куни 195 давлат вакили қатнашди. 107 давлат розилик берди, 14 давлат қарши овоз берди. 52 давлат эса, холис қолди.
XS
SM
MD
LG