Линклар

logo-print

Бугун Каннда Греция масаласини муҳокама қиладилар


Бугун Франциянинг Канн шаҳрида Франция ва Германия, Халқаро валюта жамғармаси ҳамда Европа Иттифоқи раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашувда Грецияни дефолтдан сақлаб қолиш учун Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармаси томонидан бу мамлакатга ажратилаётган молиявий ёрдамни олишнинг фойда-зарари тўғрисида Афина ўтказмоқчи бўлаётган референдум масаласи муҳокама қилинади.

Душанба куни Греция Бош вазири Георгиос Папандреу молиявий ёрдам хусусида Греция ва Европа Иттифоқи ўртасида эришилган келишув бўйича референдум ўтказилишини эълон қилди.

Ўтган ҳафта евро ҳудудига аъзо давлатлар раҳбарлари Афина ҳукуматига кўрсатилаётган ёрдам доирасида Грецияга 130 миллиард евро миқдорида маблағ ажратиш ва бу мамлакат қарзларининг 50 фоизидан воз кечишни ўз ичига олувчи режани қабул қилган эди.

Папандреу Европа лидерлари талаб қилаётган ислоҳотларни амалга оширишда кўпроқ сиёсий дастакка эришиш учун референдум ўтказилишини баён қилди.

Бош вазир референдум қачон ўтказилишини эълон қилмади.

Грецияда сўнгги 40 йил давомида атиги бир марта референдум ўтказилган.
XS
SM
MD
LG