Линклар

Шаҳзода Наиф: Ҳажда тинчликни таъминлаймиз


Саудия Арабистони подшоҳи Абдуллоҳ ибн Абдул Азизнинг янги вориси, ички ишлар вазири шаҳзода Наиф Саудиянинг Эрон билан муносабатларидаги тарангликнинг ортиб бораётганига қарамай подшоҳлик ҳаж зиёратларининг тинч ўтиши учун барча чораларни кўришини кафолатлаши тўғрисида баёнот берди.

17 октябр куни Эрон Саудия Арабистони элчисини ўлдириш фитнасига доир АҚШ иддаоларини ўрганишга тайёр эканлиги тўғрисида баёнот берган эди.

Аввалроқ, АҚШ расмийлари Вашингтондаги Саудия Арабистони элчисига қарши суиқасд режалари фош этилгани ва буни ортида Эрон тургани фош бўлгани ҳақда маълум қилган эди.

Эронлик зиёратчилар билан Саудия хавфсизлик кучлари ўртасида 1987 йили бўлиб ўтган тўқнашувлар оқибатида юзлаб киши нобуд бўлган.

Шу кунда дунё давлатларидан ҳаж ибодатида бўлиш учун миллионлаб мусулмонлар Саудияга етиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG