Линклар

Истанбулда Афғонистон хавфсизлигини муҳокама қиладилар


Бугун Истанбулда Афғонистонга бағишланган халқаро анжуман бошланади

Ҳиндистон, Франция ва Германия Ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, бошқа давлатлар вакиллари, жумладан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ҳам иштирок этиши кутилаётган анжуманда АҚШ етакчилигидаги халқаро кучлар режалаштирилганидай 2014 йили Афғонистондан олиб чиқиб кетилганидан сўнг бу мамлакат хавфсизлигини таъминлаш режаси муҳокама қилинади.

Анжуман арафасида Истанбулда Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Покистон Президенти Осиф Али Зардорий билан туркиялик ҳамкасби Абдулла Гул воситачилигида учрашди.

Айни пайтда Афғонистон ва Покистон армияси қўмондонлари ўртасида сўзлашувлар бўлиб ўтди.

Афғонистон расмийлари Покистон разведка хизматини Толибон жанггариларини қўллаб-қувватлаётганликда айблаган.

Покистон бу айбловларни рад қилиб келади.

Афғонистон ҳукумати номидан толиблар билан музокара қилиб келган Бурҳониддин Раббоний сентябр ойида суиқасд қурбони бўлганидан кейин Афғонистон Покистон билан музокараларни тўхтатиб қўйди.
XS
SM
MD
LG