Линклар

Лондон суди Ассанж юзасидан қарор қабул қилади


Лондон суди бугун WikiLeaks муассиси Жулиан Асанжни Швецияга топшириш масаласи бўйича қарор чиқаради.

Швецияда Ассанжга нисбатан унинг жинсий тажовуз қилганлиги тўғрисида айблов илгари сурилган.

Ассанж бу айбловларни АҚШ дипломатик идораларига қарашли минглаб ҳужжатларни WikiLeaks сайтида эълон қилганига жавобан қўлланилаётган босим қаторида баҳоламоқда.

Октябр ойида Ассанж молиявий муаммолари туфайли махфий ҳужжатларни эълон қилишни тўхтатишини билдирган эди. Аввалроқ эса, Visa ва Master Card тўлов тизимлари WikiLeaksга пул ўтказиш йўлларини тўсиб қўйганди.
XS
SM
MD
LG