Линклар

Олий мажлисда ДАН ходимлари порахўрлигига қарши қонун кўриб чиқилмоқда


Ўзбекистон Олий мажлиси муҳокама қилаётган янги тартибда эндиликда ҳайдовчилар қонунбузарлик қилиб ушланган жойида жарима тўламаслиги кўзда тутилади.

"Ўзбекистон маъмурий жавобгарлик Кодексининг 283- ва 291- моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш" тўғрисидаги қонун лойиҳасида йўл патрул инспекторларига ҳайдовчилардан воқеа жойида жарима ундириш қатъиян ман қилинган.

Қонун кучга кирса, милиция инспекторлари фақат йўл ҳаракатини бузган йўловчилардан жарима ундириш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар милиция ходимларининг порахўрлиги ҳақида шикоят қилиб келади.

Муҳокама қилинаётган қонуннинг ушбу ҳолатларга барҳам бериши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG