Линклар

Фарғона таксилари сариққа бўялади


Ўзбекистон такси соҳасини ислоҳ қилишда хориж таржибасига таянаётгани айтилади.

Ўзбекистон такси соҳасини ислоҳ қилишда хориж таржибасига таянаётгани айтилади.

15 ноябргача Фарғонадаги барча такси машиналари сариқ рангга бўялади.

Uzinform.uz сайти хабарига кўра, Фарғона вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда "Фарғона автотеххизмат-Ф" ташкилотига белгиланган муддатгача вилоятдаги такси йўналишида юрган барча автомобилларни сариққа бўяш топширилган.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Йўллардаги такси фаолиятини тартибга солиш чоралари” тўғрисида қарорига кўра, мамлакатда такси ислоҳоти амалга оширилмоқда.

Ушбу қарорда қайд қилинишича, эндиликда Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги таксилар сариқ рангда, Тошкентда эса қаймоқ рангида бўлиши шарт.

Айни пайтда тошкентлик йўловчилар такси ислоҳотлари натижасида йўл ҳақлари қимматлаб бораётганидан шикоят қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG