Линклар

Россияда товусларни контрабанда қилган ўзбекистонлик ҳибсга олинди


Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси тўртта товусни контрабанда йўли билан шаҳарга олиб кирганликда айбланиб қўлга олинди.

Lifenews сайти хабарига кўра, Екатеринбургдаги “Кольцово” аэропортида асли наманганлик бўлган киши тўртта товусни ноқонуний равишда олиб киришга ҳаракат қилган пайти Уралск ветеринария хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.

Унинг қўлида товуслар ҳақида ветеринария ва санитария бўлимларидан олинган тегишли маълумотномалар бўлмаган.

Тўртта товус ушланганидан икки соат ўтгач Ўзбекистонга қайтариб юборилган, товуслар эгасига эса жарима солиниши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG