Линклар

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида Ўзбекистон Адлия вазирлиги бўлимлари фуқароларнинг шикоят аризаларини ўрганиб, 30 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пулни эгаларига қайтарилишига эришган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлигининг тўққиз ойлик ҳисобот натижаларига бағишланган мажлисда маълум қилинди.

Ушбу даврда тадбиркорлик билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиш ҳолатлари бўйича жами 7 мингга яқин шахс интизомий жавобгарликка тортилган.

Судларга киритилган 18 минг 986 даъво аризасига асосан 78 миллиард сўмдан зиёд маблағ ўз эгаларига қайтарилган.
XS
SM
MD
LG