Линклар

Лондон суди Ассанж иши бўйича қарор қабул қилди


WikiLeaks муассиси Жулиан Ассанж.

WikiLeaks муассиси Жулиан Ассанж.

Бугун Лондон суди WikiLeaks муассиси Жулиан Ассанжни Швецияга экстрадиция қилиш бўйича қарор қабул қилди.

Суд қарорига кўра, Ассанж Швецияда унга нисбатан илгари сурилган жинсий тажовуз тўғрисида айблов бўйича сўроқ қилиниши учун швед ҳукуматига топширилиши керак.

Ассанж ўтган йилнинг декабрида Швеция сўровига кўра, Буюк Британияда ушланиб, гаров эвазига озодликда қолаётган эди.

Бугун Лондон суди Ассанжни экстрадиция қилиш борасидаги дастлабки суд ҳукмидан норози бўлиб, ёзган аппеляция аризасини кўриб чиқди.

Ассанж Буюк Британия Олий судига апелляция аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Швеция Ассанжни жинсий тажовузда айбламоқда.

Ассанж бу айбловларни АҚШ дипломатик идораларига қарашли минглаб ҳужжатларни WikiLeaks сайтида эълон қилганига жавобан қўлланилаётган босим дея инкор қилмоқда.

Октябр ойида Ассанж молиявий муаммолари туфайли махфий ҳужжатларни эълон қилишни тўхтатишини билдирган эди. Аввалроқ эса, Visa ва Master Card тўлов тизимлари WikiLeaksга пул ўтказиш йўлларини тўсиб қўйганди.
XS
SM
MD
LG