Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:18

Исмойил Чингиз: Турк парламентда ўзбек дўстлик гуруҳи тузилмагани хато иш


Турк уюшмалари федерацияси президенти Исмойил Чингиз.
Турк уюшмалари федерацияси президенти Исмойил Чингиз.

Ўзбекистон парламентида турк миллат вакиллари билан мулоқот истаган бирор депутат топилмагани боис¸ турк депутатлари Ўзбекистон билан дўстлик ўрнатиш гуруҳи тузилмаганига Турк уюшмалари федерацияси президенти Исмойил Чингиз Озодлик мухбири билан суҳбатда ўз муносабатини билдирди.


Янги таркибда иш бошлаган Туркия Буюк Миллат Мажлиси – парламенти беш давлатни парламентлараро дўстлик гуруҳлари тузилган мамлакатлар рўйхатидан туширди¸ деб хабар қилди 1 ноябр куни “Заман” нашри.

Туркия миллат вакиллари дунëдаги 110 давлат парламенти депутатлари билан бундай гуруҳлар ташкил қилишни давом эттиришга қарор берган бир пайтда¸ Исроил¸ Сурия¸ Ливия¸ Греция ва Ўзбекистон бу рўйхатдан туширилди.

Ўзбекистон каби қардош давлатнинг Туркия Миллий мажлисида дўстлик гуруҳи бўлмаслиги ўта ачинарли ҳолдир¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Турк уюшмалари федерацияси президенти Исмойил Чингиз:

- Мақсад боғбони қувишми ë узум ейишми. Олдин муддаони аниқлаш керак. Яъни Ўзбекистон билан бу қадар совуқ муносабат, менимча, ўзбек халқидан узоқлашмоқ демак. Биз Ўзбекистондан узоқлашарканмиз¸ у ердаги оғаларимиздан узоқлашган каби туйғу бор менда. Туркия парламентида Ўзбекистон билан дўстлик гуруҳи тузилмагани бу жуда катта хатодир. Ўзбекистонни Исроил билан тенг кўриш¸ ПКК билан тенг кўриш сўнг даражада янглиш бир ишдир.

Ўзбекистон бизнинг қардош жумҳуриятларимиздан бириси.
Орамизда қанча сиëсий муаммаолар бўлсада биз Ўзбекистон билан дўстлик руҳини энг юксак савияда тутмак мажбуриятиндамиз.

Қийин бўлса ҳам шуни қилишимиз лозим. Бу айни замонда туркий жумҳуриятларнинг манфаатларига ҳам уйғун.

Биз Туркия ўлароқ, ўзбек режимидан узоқлашдик деб ўйлаймиз¸ аслида эса ўзимиз билмасдан ўзбек халқидан¸ ўзбек оғаларимизданда узоқлашамиз.

Бу сўнг даражада янглиш ҳаракат.

Бунинг олдини олиш лозим. Туркия турк дунëсига орқасини ўгирмасин. Билъакс, Туркия Ўзбекистонга қучоғини очсин.

Турк дунëси муаммолари¸ Фаластин муаммоларидан кўра Туркия учун муҳим бўлмоғи керак. Ўзбекистондаги туғишганларимиз муаммоларидан бегона қолмоқ сўнг даражада янглиш бир тутумдир.

Менимча, турк депутатлари яна бир марта йиғилиб, бу хатони тузатишлар зарур. Яъни турк парламентида Ўзбекистон билан дўстлик гуруҳи қурилиши зарурийдир ва бунга эҳтиëж бор. Биз бир оиламиз. Оила ичида ҳар ҳил гап бўлиши мумкин. Аммо бу муаммолар оила ичида ҳал қилинсин.

Озодлик: Ўзбекларда узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни афзал деган мақол бор. Туркия энг аввало ўзи мансуб бўлган Яқин шарқ муаммолари ечимига киришиб кетиб¸ узоқдаги қариндошларини унутиб қўймадими?

- Албатта, Туркия ўз жуғрофиясидаги муаммолар ечимида фаол иштирок этмоқда. Албатта, энг аввало қўшнилар муаммолари учун бош қотириш мажбурияти ҳам Туркияда. Бу реал сиëсат талаби. Аммо Туркия Яқин шарқ муаммоси билан ўралашиб Ўзбекистондан узоқлашиб қолса бу албатта ëмон.

Туркия ўзига қайтмоғи керак. Бошқа йўл йўқ. Бизни тилимиз¸ динимиз¸ кўнглимиз ва дардимиз бир. Айтишадику бу дарднинг дармони дарднинг ичинда деб.
XS
SM
MD
LG