Линклар

logo-print

Ўзбекистонда ҳарбий нишон таъсис этилди


“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 20 йил” эсдалик нишони таъсис этилди.

Ўзбекистон Республикаси президенти 31 октябр куни имзолаган бу ҳақда фармон матнини ЎзА ахборот агентлиги чоп этди.

Ҳужжатда айтилишича, мазкур нишон билан Ўзбекистон Республикасининг “мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли кучларни барпо этишда салмоқли ҳисса қўшган ҳарбий хизматчилар” тақдирланади.

Регнум ахборот агентлиги маълумотларига қараганда, 2010 йилнинг охирида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибида тақрибан 48 минг ҳарбий хизматчи бўлган. Шу кунда эса, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари 24500 аскарли Қуруқликдаги қўшинлар, 7500 аскарли Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Ҳарбий Ҳаво кучлари, Мудофаа вазирлиги ва Қуролли Кучлар бирлашган штабига бевосита бўйсунадиган 16 минг аскарли махсус кучлар ва қўшилмалардан иборатдир.
Ў
збекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибида 5 ҳарбий округ, 11 моторлаштирилган ўқчи бригада, 4 артиллерия бригадаси, 2 ҳаво-десант бригадаси, 1 танк бригадаси, 1 тоғ-ўқчи бригадаси мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ихтиёрида 654 та танк ва ҳарбий машина, 451 та артиллерия замбараги ва миномёт бор.
XS
SM
MD
LG