Линклар

Ўзбекистонда вице-бош вазир ишдан бўшатилди


Ўзбекистон Республикаси вице-бош вазири, Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси раиси Ботир Хўжаев мамлакат президенти фармони билан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди ва иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасидаги ўз манбасига таяниб хабар қилган Регнум агентлигига кўра, Ботир Хўжаев янги иш жойида макроиқтисодий параметрлар валюта-молиявий мувозанат масалалари ҳамда республика инвестицион дастурларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Вице-бош вазир лавозимида Ботир Хўжаев коммунал хўжалик, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш саноати соҳаларини назорат қилган эди.

Ботир Хўжаев тайинланган лавозимда, дейилади хабарда, иқтисодиёт вазирининг демография, ижтимоий соҳалар ва минтақалар ривожланиши масалалари бўйича муовини лавозимига ўтказилган Дилмурод Турдиев хизмат қилиб келган.
XS
SM
MD
LG