Линклар

logo-print

Грецияга ёрдам тўхтатиб туриладиган бўлди


Греция молиявий ёрдам масаласида ўзи ўтказмоқчи бўлаётган референдумгача Халқаро валюта жамғармаси ҳамда Европа Иттифоқи томонидан кўрсатилаётган молиявий ёрдам доирасида пул ўтказилишига умид қилмасин.

Бундай баёнот билан кеча Франциянинг Канн шаҳрида Франция президенти Николя Саркози ва Германия канцлери Ангела Меркел чиқиш қилди.

Франция ва Германия раҳбарлари Халқаро валюта жамғармаси ва Европа Иттифоқи раҳбарлари ҳамда Греция бош вазири Георгиос Папандреулар ўртасида сўзлашувлар бўлиб ўтди.

Душанба куни Греция Бош вазири Георгиос Папандреу молиявий ёрдам хусусида Греция ва Европа Иттифоқи ўртасида эришилган келишув бўйича референдум ўтказилишини эълон қилган эди.

Папандреунинг бу қарори Грецияни молиявий бўҳрондан чиқариш учун кўрсатилаётган ёрдам доирасида режалаштирилган янги кўмакни амалга оширишга келишиб олган Евро зонаси лидерлари учун кутилмаган янгилик бўлди.

“Катта 20лик” аъзо давлатларнинг бугун Каннда очилажак саммитида Европадаги молиявий инқироз масаласи муҳокама қилинадиган асосий масалалардан бири бўлади.
XS
SM
MD
LG