Линклар

logo-print

Дамашқ қўлга олинган намойишчиларни озод қилмоқчи


Сурия раҳбарияти Араб давлатлари лигасининг бу мамлакатда март ойидан буён давом этаётган қон тўкилишини тўхтатиш юзасидан режаси шартларини қабул қилди.

Режага кўра, президент Башар Асаднинг истеъфосини талаб қилаётган мухолиф кучлар марказлари ҳисобланаётган барча аҳоли пунктларидан ҳукумат ҳарбийлари олиб чиқиб кетилиши лозим.

Бу шартни қабул қилишга Дамашқ тайёр эканлиги тўғрисида Қатар бош вазири Хамад бин Жасим ал-Тани баёнот берди.

Араб давлатлари лигасининг чоршанба куни Қоҳирада бўлиб ўтган учрашувидан сўнг қилган чиқиши чоғида Қатар бош вазири, шунингдек, Дамашқ норозилик акциялари давомида қўлга олинганларнинг ҳаммасини қамоқдан бўшатишга ҳамда ҳорижий журналистларнинг мамлакатда юз бераётган воқеаларни ёритишига ортиқ тўсқинлик қилмасликка розилик берганини ҳам маълум қилди.

Сурия мухолифати Дамашқнинг ўз ваъдаларини бажаришига шубҳа билдирди.
XS
SM
MD
LG