Линклар

logo-print

Қозоғистондаги дарёга цианид оқиб тушди


Қозоғистондаги Секисовка дарёсига маҳаллий олтин тозалаш корхонасидан цианид оқиб тушгани хабар қилинди.

Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, мазкур заҳарли модданинг Секисовка дарёсидаги концентрацияси рухсат этилган меъёрдан 500 марта кўпдир.

Мутахассислар фикрича, Қозоғистонда юз берган авария оқибатида Россиянинг Иртиш дарёси ҳам заҳарланиши хавфи пайдо бўлган.
XS
SM
MD
LG