Линклар

logo-print
Forbes журнали АҚШ президенти Барак Обамани дунёдаги энг катта таъсирга эга одами, деб эълон қилди.

Россия бош вазири бу рўйхатда иккинчи. Forbes журналининг ўтган йилги рейтингида биринчи бўлган Хитой Халқ Республикаси раиси Ху Цзиньтао бу сафар учинчи поғонага тушган.

Forbes журнали эълон қилган дунёдаги энг катта таъсирга эга одамлар рейтинги ўнлигига Германия канцлери Ангела Меркел, Microsoft асосчиси Билл Гейтс, Саудия Арабистони қироли Бин Абдул Азиз, Рим папаси Бенедикт XVI, АҚШ Молия вазири Бен Бернанке, Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукербер, Британия бош вазири Дэвид Кэмеронлар кирган.
XS
SM
MD
LG