Линклар

Ўзбекистонда рус тилида нашр этилаувчи “Зеркало XXI” ҳафтаномаси вақтинча ёпилган. Бу ҳақда Uznews.net хабар қилди.

Нашрга кўра, “Зеркало XXI” бош муҳаррири Баҳодир Йўлдошев газета ходимларига маблағ йўқлигидан келаси йил январига қадар таҳририят фаолияти тўхтатилиши ҳақда эълон қилган.

“Зеркало XXI”нинг илк сони 2000 йил январ ойида чиққан. Ушбу нашрнинг таъсисчиси дастлаб “Ижод дунёси” нашриёти бўлган.

Сўнгги йилларда “MEDIA-BIZNES” ширкати нашрга хомийлик қилаётган эди.
XS
SM
MD
LG