Линклар

Қозоғистон Сенати АҚШ билан эришилган транзит битимини ратификация қилди.

Қозоғистон ва АҚШ ўртасида эришилган битим Афғонистонга махсус таъминот юклари транзитини кўзда тутади.

Ушбу йўналиш Ўзбекистон орқали ўтувчи йўналишга муқобил таъминот йўлидир.

Яъни юклар Бейнеу-Каракалпакия темир йўли орқали олиб ўтилади.

Покистоннинг Афғонистон билан чегарасида вазиятнинг ёмонлашиб кетиши америкалик ҳарбийларни муқобил таъминот йўлини излашга мажбур қилганди.

Афғонистондаги хорижий қўшинлар таъминоти масаласида Россия ва Ўзбекистондан ҳам ўтувчи шимолий таъминот йўлларига боғлиқ бўлиб қолишган.

Қозоғистоннинг Афғонистон билан умумий чегараси йўқ, бироқ у бошқа уч Марказий Осиё мамлакатлари билан чегарадошдир.
XS
SM
MD
LG