Линклар

Ашҳободда Туркия ширкати тарафидан қурилган телеминора Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Баландлиги 211 метр бўлган минора мамлакат мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида денгиз садҳидан минг метр баланддаги Копетдоғ чўққисида қад кўтарди.

Минора туркиянинг “Polimeks” ширкати тарафидан қурилди. Қуёш энергияси таъсирида кечаю-кундиз ёниб турадиган уклкан саккиз қиррали юлдуз минорани безаб турибди.

Миноранинг 29 вақатида эса ресторан бор. У ерда овқатланиб пойтахт Ашҳобод манзарасини тепадан томоша қилиш мумкин.

Аввалроқ, Туркманистон ўзининг энг катта гилами билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирган эди.

Гиламнинг катталиги 301 квадрат метр, оғирлиги 1200 килограмм бўлган.
XS
SM
MD
LG