Линклар

logo-print
Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШда қурол савдоси билан қўлга олинган россиялик Виктор Бутнинг ватанига қайтарилишига эришишни давом эттиради.

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири матбуот вакили Александр Лукашевич маълум қилди.

Кеча Ню Йоркдаги маҳкама Бутни Колумбиядаги террорчи гуруҳлардан бирига қурол сотишга уринганликда айбдор, деб хулоса чиқарганди.

Россия расмийлари ҳукмнинг адолатлилигига шубҳа билдирмоқда.

Ғарбда "Ўлим савдогари" деб танилган Виктор Бут 2008 йилда Таиландда қўлга олиниб, Америкага экстрадиция қилинган эди.

Виктор Бут ўзи қурол бизнеси мутлақо очиқ бўлганини таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG