Линклар

Москва ва Пекин иқтисодий айғоқчиликда айбланмоқда


АҚШ Хитой ва Россиянинг махсус хизматларини Америкага қарашли ширкатларга қарши кибернетик жиноятлар содир этганликда ва энг янги махфий технологиялар тўғрисидаги маълумотларни ўғирлаганликда айблади.

Бу ҳақда АҚШ махсус хизматлари томонидан тайёрланган ва Конгрессга йўлланган ҳисоботда сўз боради. Ҳисоботда айтилишича, Хитой ва Россия махсус хизматларининг ҳаракатлари АҚШ иқтисодиёти хавфсизлигига таҳдид солади.

Экспертлар ҳисоб-китобларига қараганда, АҚШнинг интернет жиноятлардан кўрган зарари миллиардлаб долларни ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG