Линклар

"Катта 20лик" саммитида Греция - бош мавзу


АҚШ президенти Барака Обаманинг фикрича, “Катта 20лик” саммитининг асосий вазифаси Греция ва Евро зонасига кирувчи бошқа бир қатор давлатлардаги вазият билан боғлиқ бўҳрондан чиқиб олиши учун Европа Иттифоқига ёрдам беришдир.

“Катта 20лик” саммити пайшанба куни Франциянинг Канн шаҳрида ўз ишини бошлади.

Хитой вакиллари Пекиннинг Грециядаги сиёсий вазиятда аниқлик пайдо бўлганидан сўнггина Европадаги молиявий бўҳронни бартараф этишда иштирок этишга тайёр эканлигини билдирдилар
Саммитнинг биринчи кунида АҚШ, Германия ва Франция раҳбарлари хос учрашиб, жаҳондаги иқтисодий вазият ва халқаро молиявий ташкилотлар роли тўғрисида сўзлашиб олдилар.

Айни пайтда Грецияда мамлакат бош вазирининг Европа Иттифоқи ўртасида эришилган келишув бўйича референдум ўтказиш қарори юзасидан бўлиниш пайдо бўлди.

Греция ҳукуматидаги икки вазир ва парламентдаги бир қатор депутатлар Георгиос Папандреу қарорига қарши чиқишди.
XS
SM
MD
LG