Линклар

Кеча Украина бўйлаб 18 та митинг ўтказилди


Украина ҳукуматининг иқтисодиёт соҳасида олиб бораётган сиёсатига қарши Киевда бўлиб ўтган норозилик акцияларида қарийб икки минг киши қатнашди.

Шаҳар марказида йиғилган тадбиркорлар солиққа тортишнинг соддалаштирлган тизими тўғрисидаги қонундан норозилик билдирди. Тадбиркорлар фикрича, мазкур қонун кичик бизнесни ривожлантириш йўлларини чеклайди.

Тадбиркорлардан ташқари чернобилчилар ҳам ўз акциясини ўтказди. Улар ҳукуматнинг ижтимоий имтиёзларни қисқартириш режасидан норозилик билдирди.

Митингчилар Украина парламенти биносига ёриб киришга уринди. Бироқ милиция ходимлари уларни суриб ташлади ва бу амалиёт давомида уч милиционер яраланди.

Кеча Украина бўйлаб ҳаммаси бўлиб 18 та митинг бўлиб ўтди. Бу ҳақдаги маълумотни Украина ички ишлар вазирлиги тарқатди.
XS
SM
MD
LG