Линклар

Сурияда яна 20 намойишчи ўлдирилди


Суриянинг Хомс шаҳрида, сўнгги маълумотларга кўра, ҳукумат ҳарбийлари намойишчиларга қарата ўт очиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари маркази вакиллари хабар қилди.

Президент Башар Асад истеъфоси тўғрисидаги талаблар илгари сурилган намойишлар Хама и Иглиб шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.

Араб давлатлари лигасининг чоршанба куни Қоҳирада ўтган учрашувида Сурия расмийлари тилга олинган ташкилотнинг Сурияда қон тўкилишини тўхтатиш тўғрисидаги режасига рози бўлган эди.

Режага биноан Сурия ҳукумат ҳарбийларини норозилик намойишлари бўлаётган шаҳарлардан олиб чиқиб кетиши лозим эди.
XS
SM
MD
LG