Линклар

Ироқ курдлари раҳбари Туркияга сафар қилди


Ироқ шимолидаги Курд мухтор минтақаси раҳбари Масъуд Барзоний Туркияга сафар қилди.

Бу ерда у Туркия ҳудудига бостириб кираётган курд исёнчиларига қарши кураш масалаларини муҳокама қилади.

Пайшанба куни Барзоний Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Довудўғли билан учрашди.

Барзоний Туркияга келишидан бир неча кун муқаддам Туркия ҳарбийлари Ироқ шимолида тақиқланган Курд ишчилар партияси жанггариларига қарши амалиётлар ўтказган эди.

Икки ҳафта муқаддам курд жанггарилари Туркия шарқидаги ҳарбий қисмга ҳужум қилиб, 24 турк аскарини ўлдирган эди.

Июлдан буён ҳаммаси бўлиб 50 дан зиёд киши жанггарилар қурбони бўлди.
XS
SM
MD
LG